Ҳайвонот боғида шер одамни тишлаб олди (видео)
Олам
−
30 Декабрь 2022 26650 1 дақиқа
Ҳиндистон ҳайвонот боғидаги шер одамнинг қўлини тишлаб олди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.
Маълум қилинишича, бир гуруҳ эркаклар қафасдаги шерларни томоша қилаётган бўлган. Улардан бири йиртқични эркаламоқчи бўлиб, орқасидан силаган. Арслон қаршилик кўрсатмаган, шунинг учун бошқа бир киши иккинчи йиртқичнинг бошига тегмоқчи бўлган. Тўсатдан шер унинг қўлидан тишлаб олган.
Воқеа видеога олинган. Кадрларда ҳайвонот боғига ташриф буюрувчининг оғриқдан қичқиргани ва қўлини шернинг оғзидан тортиб олгани акс этган. Йиртқич хириллашни бошлаган ва эркаклар қўрқиб, ўралган жойдан узоқлашган.
Интернет фойдаланувчилари ҳайвонни безовта қилгани учун одамни қоралаган. Уларнинг фикрича, бу ёввойи ҳайвонларга яқинлашиш қанчалик хавфли эканлигини эслатиб туради.
Соҳиба Комиловна
Live
Барчаси