Ҳайдовчилар диққатига! Пойтахтда яна бир қоидабузарлик автоматик қайд этилмоқда
Жамият
−
26 Март 2019
13960Тошкент шаҳрида 3.27 йўл белгиси (“Тўхташ тақиқланган”) талабларини бузиш автоматик равишда қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар тоифасига киритилди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, AutoCon-SC/M дастурий таъминот комплексининг модернизация қилиниши натижасида кеча, 25 мартдан эътиборан “Тўхташ тақиқланган” талабига риоя қилмаган ҳайдовчиларни автоматик қайд этиш тизими ишга тушган.
Мазкур қоидабузарликни AutoCon-SC/M комплекси ўрнатилган махсус автомобиль қайд этади. Бунда махсус автомобиль шаҳар бўйлаб ҳаракатланиб, 58 давлатга тегишли автомашиналар давлат рақамини автоматик тартибда қайд этиб боради. 3.27 йўл белгиси талабларига риоя қилмаган автомашиналар ҳақидаги маълумотлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси компьютер тизимига онлайн режимда келиб тушади.
Эслатиб ўтамиз, 3.27 йўл белгиси талабларига бўйсунмаслик энг кам иш ҳақининг уч баравари – 608 190 сўм жарима солинишига сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь