Ҳайдовчи пиёдани уриб, қочиб кетди. Пиёда вафот этди
Жамият
−
27 Август 2020
5956Тошкент шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқарони уриб кетди ва жабрланувчига ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан ғойиб бўлган. Натижада пиёда шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 23 август куни соат 21:50 да Миробод туманидаги Янги Қўйлиқ кўчасида содир бўлган. Номаълум шахс Spark русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлни пиёдалар йўлакчаси орқали кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва воқеа жойидан ғойиб бўлган.
Aвтомашина зарбасидан шикастланган 59 ёшли Владимир Ф. тиббиёт муассасасига етказилгач, шифохонада вафот этган. Aниқланишича, тергов олди текширувлари давомида ҳодисадан сўнг ҳайдовчи Сергели туманига йўл олган, ва 26 август куни автомобиль Сергели туманидан топилган.
Маълум бўлишича, автомобиль ишончнома асосида 24 ёшли Элёр Х.нинг тасарруфида бўлган. Aммо, ЙТҲ содир бўлган вақтда машинани 24 ёшли Хасан Х. бошқарган. Aвтомобилда йўловчи сифатида 24 ёшли Хусан Х. ва Элёр Х.нинг ўзи ҳам бўлган. Мазкур факт асосида Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь