Ҳавонинг ифлосланиши сабаб бошланғич мактаблар ёпилади
Олам
−
05 Ноябрь 2022
20630Ҳиндистоннинг пойтахти Деҳлида ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланиши оқибатида 5 ноябрдан бошлаб бошланғич мактаблар ёпилиши маълум қилинди. Бу ҳақда, Reuters нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳар йили қишда Ҳиндистон пойтахтида ҳавонинг ҳаддан зиёд ифлосланиши билан боғлиқ ҳолат кузатилади. Чунки совуқ атмосфера қурилиш чанглари, автомобиль чиқиндилари ва қўшни штатларда ёнаётган экин қолдиқлари тутунини ушлаб туради. Бу эса шаҳарнинг 20 миллион аҳолиси орасида нафас олиш билан боғлиқ касалликларнинг кўпайишига олиб келади.
4 ноябрь куни ҳаво сифати индекси (АQI) пойтахтнинг аксарият туманларида 400 баллдан юқори бўлганлиги сабабли “оғир” ёки “хавфли” деб баҳолади. Бош вазир Арвинд Кежривал мактаблардаги вазиятни қўлга олишни ва тегишли барча чораларни кўришни буюрди.
“Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланишини назорат қилиш Федерал кенгаши пойтахтга зарур бўлмаган юкларни олиб ўтадиган дизел юк машиналарининг киришини тақиқлади. Деҳли маъмурияти шу ҳафта бошида минтақадаги аксарият қурилиш ва бузиш ишларини тўхтатди. Айни пайтда маҳаллий мутасаддилар жамоат транспортини чеклаш масаласини кўриб чиқмоқда”, дейилади хабарда.
Деҳли атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Гопал Раи Ҳукумат ходимларининг 50 фоизи вақтинчалик онлайн иш режимига ўтишлари кераклигини айтди ва хусусий фирмаларни худди шу иш режимга ўтишга чақирди.
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси