Ҳавони тозаловчи ноодатий қулоқчинлар ишлаб чиқарилди

Технология

image

Яқинда ўзининг чангютгичлари ва соч қуритгичлари билан машҳур бўлган  “Dyson Zone”  компанияси ноодатий қулоқчинларини тақдим этди. Бу ҳақда  “Xda- developers”  нашри хабар берди.

Қулоқчин 40 миллиметрли 11 та микрофон ва динамиклар билан жиҳозланган симсиз версияда ишлаб чиқарилган. Шунингдек, у ташқи фаол шовқинни қайтара олиши мумкин. Батареясининг қувват муддати 50 соатгача етиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, қулоқчин ифлосланган ҳаво муаммосини ҳал қилади. Улар фильтрлар туфайли ҳавони тозалайди. Тоза ҳаво оқимларини фойдаланувчининг бурни ва оғзига йўналтиради.

Ишлаб чиқарувчи компания қулоқчиннинг фильтрлари 0,1 микронгача бўлган кичик заррачаларнинг 99 фоизини ушлаб туришини ваъда қилмоқда.

Маълумот учун, келгуси йилнинг март ойидан АҚШда ушбу қурилмага олдиндан буюртма бериш бошланади. Қулоқчинларнинг нархи 949 АҚШ долларни ташкил қилади. АҚШда сотувга чиқарилишидан олдин Dyson Zone қулоқчинлари Хитойда 2023 йилнинг январида худди шу нархда сотувга чиқарилиши режалаштирилган. Хусусан, маҳсулотнинг Буюк Британия, Cингапур ва Гонконг бозорларида ҳам сотилиши мақсад қилинган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг