Ҳавода двигатели ёниб кетган самолёт қисмлари аҳоли яшаш манзилига қулади (видео)
Олам
−
21 Февраль 2021
17208Америка ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари йўловчи ташувчи “Boeing 777” самолёти двигатели қисмларининг Колорадо штатидаги аҳоли яшаш пунктларига қулаши тасвирланган видеоларни эълон қилмоқда.
Маълум бўлишича, “United Airlines” авиакомпаниясининг Денвердан Гонолулуга парвоз қилган самолёти носозлик туфайли ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қўнишга мажбур бўлган. Бунга лайнер двигателларидан бирида чиққан ёнғин сабаб бўлган. Парвоз пайтида ва двигатель қолдиқларининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Тасвирга олинган видеолавҳаларга кўра, ёнғин чиққан двигателнинг қисмлари турар-жой мажмуасига тушган.
Wow! Mark Moskovics’ Ring camera caught the moment this piece of debris came crashing down in his neighborhood in Broomfield. You can also hear other pieces coming down off-screen @CBSDenver pic.twitter.com/bnQI4MVGSo
— Conor McCue (@ConorMcCueTV) February 20, 2021
Самолёт қисмлари тушган Брумфилд шаҳрининг полицияси аҳолидан двигатель қисмларига тегмаслик ва зудлик билан расмийларга хабар беришни сўраган.
LiveБарчаси