Ҳатто, Facebook ортда қолди. Энг кўп юкланган “вирус” дастур номи аниқ бўлди
Технология
−
10 Август 2021
14953TikTok 2020 йилда юклаб олишлар сони бўйича Facebook’ни ортда қолдирди ва дунёда етакчига айланди. Бу ҳақда RBC рақамли таҳлилчи “App Annie” маълумотларига таяниб, ёзмоқда.
Қайд этиш керакки, Хитойнинг қисқа видеолавҳалар учун мўлжалланган дастури Facebook компаниясига тегишли бўлмаган ва TOP-5 таликдан ўрин олган ягона платформа бўлди: қолган тўрт дастурнинг барчаси Цукербергга тегишли.
Маълумот ўрнида, атиги бир йил олдин, яъни 2019 йилда Facebook Messenger дастури 1-ўринда, TikTok эса 4-ўринда бўлган. Ҳозир эса бунинг акси.
Биринчи ўрин бой берилганига қарамай, Цукербергнинг дастурлари: Facebook, Facebook Messenger, Instagram ва WhatsApp TOP-5 таликдаги ўринларни эгаллади.
Таъкидлаш керакки, ҳатто, 2020 йил 7 августда Президент Дональд Трамп томонидан имзоланган “АҚШда TikTok’ни тақиқлаш тўғрисида”ги фармон ҳам ушбу дастурга Американинг техно-гигантларидан устун келишга халақит бермади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июнь куни ўша фармонни АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден бекор қилди.
TikTok 2018 йилнинг ёзида ишга туширилган. Ушбу дастур қисқа видеоларни яратиш ва кўришга мўлжалланган Пекиндаги “ByteDance” компаниясига тегишли. Иловани шу вақтга қадар 150 мамлакатдан 1 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи юклаб олган.
Энг кўп юкланган дастурлар кетма-кетлиги қуйидагича:
1. TikTok (Хитой)
2. Facebook (АҚШ)
3. WhatsApp (АҚШ)
4. Instagram (АҚШ)
5. Facebook Messenger (АҚШ)
6. Snapchat (АҚШ)
7. Telegram (Россия)
8. Likee (Хитой)
9. Pinterest (АҚШ)
10. Twitter (АҚШ)
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь