Ҳашаматсиз дастурхон: Эрдўған Туркияда ишчилар билан ифторлик қилди
Олам
−
03 Май 2021
11685Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 1 май – Меҳнат ва бирдамлик куни муносабати билан Туркиядаги оддий ишчилар билан ифторлик қилди.
Маълум қилинишича, Президент Эрдўған ўзи ишлаётган офисдан чиқиб, Тузлада фаолият юритадиган заводга ташриф буюрган.
Президент бу ерда завод ишчилари билан учрашиб, улар билан бирга ифторлик қилган.
Суратлардан Президент ўзига ўзи хизмат қилгани, унинг ёнига ҳеч қандай ҳашаматли дастурхон ёзилмаганини кўриш мумкин.
Рўзасини ишчилар билан очган Эрдўғанга Туркия Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Ведат Билгин ва Саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк ҳамроҳлик қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь