Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси профбоксдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади (видео)
Спорт
−
02 Март
8099Бугун, 2 март куни бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионати ғолиби Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боскдаги дастлабки жангини ўтказди.
Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Пучхон шаҳри мезбонлик қилаётган турнирда Фарёзбек филиппинлик 28 ёшли Жовер Амистосога қарши рингга кўтарилиб, рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди.
Шунингдек, мазкур мусобақада Дўсматовдан ташқари яна 7 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси иштирок этади.
Маълумот учун, Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган ва 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган. У 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь