Ҳасанбой Дўсматов чемпионлик жангини Тошкентда ўтказади
Спорт
−
07 Март 2024 6802 1 дақиқа
Профессионал бокснинг минимал вазнида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги жангини испаниялик Самуэль Кармонага қарши чемпионлик камари учун ўтказади. Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ўз саҳифасида маълум қилди.
Дўсматов-Кармона жанги 14 апрель куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Ҳумо Арена”да “IBA чемпионлар оқшоми”да ташкил этилади.

Шунингдек, мусобақа доирасида бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон терма жамоасига қарши рингга кўтарилади.
Қайд этиш жоиз, икки боксчи Дубайдаги “IBA Чемпионлар оқшоми”да юзма-юз келишган. IBA камари учун кечадиган жангнинг face-to-face маросимини икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўтказиб берган.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь