Ҳарбий ОТМларга кириш юзасидан янгиликлар очиқланди
Жамият
−
15 Июнь 2020
8739Энди ҳарбий ОТМларга ҳам тест синовлари август ойида ўтказилади ҳарбий олий таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентларга 5 тагача йўналишни танлаш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Мусаев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтаётган брифингда маълум қилди.
Жумладан Мусаев қуйидаги янгиликлар хусусида сўз очди:
• жорий йилда ҳарбий олий таълим муассасаларига танлаб олишда дастлабки танлов тадбирлари туманларда ўтказилмоқда. Ўтган йили ушбу танловлар вилоятларда ўтказилган эди.
• тиббий кўрик эса икки марта, туман ва вилоятда ўтказилади.
• Президент қарори билан ҳарбий профессионал танлаш бекор қилинмоқда.
• Тест синовлари июль-август ойларида республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда абитуриентларнинг ўзлари танлаган ҳудудларида ўтказилади.
• бу йил олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳарбий профессионал танлаш бўйича барча тадбирлар бекор қилинади.
• ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга киришда рўйхатдан ўтказишда, уларга тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма кетлиги бир хил бўлган фуқаролик олийгоҳларининг бакалавриат йўналишларини танлаш имкониятини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси