Ҳарбий хизматга қабул қилиш тартиби ўзгаради
Жамият
−
12 Январь 2022
79692Ўзбекистонда ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби ўзгариши мумкин. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги идоралараро қарор лойиҳасида сўз боради. Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Унга кўра, номзод Саралаш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
• биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
• ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
• туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
• номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
• анкета-маълумотнома.
Шунингдек, Саралаш комиссияси қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
Саралаш комиссияси баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга, деган сўзлар чиқариб ташланади.
LiveБарчаси