Ҳарбий харажат бўйича дунёнинг TOP-5 давлати эълон қилинди
Олам
−
26 Апрель 2021
14231Стокголмь тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) давлатларнинг 2020 йилдаги ҳарбий харажатлари бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳужжатда ҳарбий соҳани молиялаштириш бўйича дунёнинг етакчи бешта мамлакати ҳақида сўз боради.
Маълум қилинишича, ҳарбий соҳа учун қилинган харажатлар бўйича биринчи ўринни АҚШ (778 миллиард доллар) эгаллаган. Иккинчи ўринда эса Хитой (252 миллиард АҚШ доллари) қайд этилган, унинг ҳарбий харажатлари 26 йилдан бери кетма-кет ўсиб бормоқда.
Who were the five biggest military spenders in 2020?
— SIPRI (@SIPRIorg) April 25, 2021
1) USA🇺🇸
2) China🇨🇳
3) India🇮🇳
4) Russia🇷🇺
5) UK🇬🇧
Together they accounted for 62% of global military spending. Read more about the trends in world military expenditure ➡️ https://t.co/rSIa4kNCH6 pic.twitter.com/Fs4oQmeYhp
Рейтингнинг учинчи ўринида Ҳиндистон (72,9 миллиард АҚШ доллари), тўртинчи ўринида Россия (61,7 миллиард АҚШ доллари) ва бешинчи ўринида эса Буюк Британия (59,2 миллиард АҚШ доллари) қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь