Ҳарбий харажат бўйича дунёнинг TOP-5 давлати эълон қилинди

World

image

Стокголмь тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) давлатларнинг 2020 йилдаги ҳарбий харажатлари бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳужжатда ҳарбий соҳани молиялаштириш бўйича дунёнинг етакчи бешта мамлакати ҳақида сўз боради

Маълум қилинишича, ҳарбий соҳа учун қилинган харажатлар бўйича биринчи ўринни АҚШ (778 миллиард доллар) эгаллаган. Иккинчи ўринда эса Хитой (252 миллиард АҚШ доллари) қайд этилган, унинг ҳарбий харажатлари 26 йилдан бери кетма-кет ўсиб бормоқда. 

Рейтингнинг учинчи ўринида Ҳиндистон (72,9 миллиард АҚШ доллари), тўртинчи ўринида Россия (61,7 миллиард АҚШ доллари) ва бешинчи ўринида эса Буюк Британия (59,2 миллиард АҚШ доллари) қайд этилган.


Tags

Rate Count

695

Rating

3

Rate this article

Share with your friends