Ҳар қандай ёшда энергияни сақлашга “масъул” маҳсулот айтилди
Саломатлик
−
27 Январь 2022
14335Исмалоқ юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлган одамлар учун фойдали. Бу ҳақда диетолог Лера Лавский маълум қилди.
“Исмалоқ — озуқа моддалари омбори. У, айниқса, юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлган одамлар учун фойдали бўлади, чунки унинг таркибида калий ва магний мавжуд. Бу минераллар қон босимини меъёрда ушлаб туриш ва юрак мушакларини бўшаштиришга ёрдам беради”, дейди Лавский.
Мутахассисга кўра, исмалоқ таркибида клетчатка кўп, шунинг учун у ичак моторикасига ижобий таъсир кўрсатади ва ич қотишининг олдини олувчи маҳсулотдир.
“Исмалоқни истеъмол қилиш бутун ошқозон-ичак тракти саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Исмалоқ таркибидаги каротиноидлар кучли антиоксидантдир. Ҳар қандай ёшда ёшлик ва етарли энергия даражасини сақлаб қолиш ҳақида қайғурадиган ҳар бир киши учун исмалоқ мунтазам истеъмол қилинадиган маҳсулот бўлиши керак. Исмалоқ C витамини манбаи сифатида тез-тез касал бўладиган одамлар учун мос келади, у касаллик даврида иммунитетни сақлашга ёрдам беради”, деган у.
Лавскийга кўра, исмалоқ жуда кўп оксалатларга эга ва буйраклар билан боғлиқ муаммоларга дуч келганлар учун ундан фойдаланиш чекланган бўлиши керак.
LiveБарчаси