Ҳар бир туманда физикага ихтисослашган мактаб ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлат раҳбари масъулларга бир қатор топшириқлар берган.

Маълум қилинишича, жорий йилда бюджет ҳисобидан 22 та болалар боғчаси ва 31 та янги мактаб қуриш, ҳар бир туманда физика фанига ихтисослашган биттадан мактаб ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган.

Шунингдек, Болаларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм ажратиш, шунингдек, халқаро молия ташкилотлари грантларини жалб қилиш бўйича кўрсатма берилган. Жорий йил 1 сентябрга қадар меҳрибонлик уйларининг муҳтож битирувчиларини уй-жой билан таъминлаш зарурлиги таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг