Ҳар бир ҳудудда Маданият марказлари ташкил этилади

Жамият

image

Маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида, туман ва шаҳарларда биттадан марказий маданият марказлари фаолият бошлайди. Шунингдек, қишлоқ ва шаҳарларда ҳам аҳоли сони 7 мингдан ортиқ бўлганда маданият марказлари ташкил этилади.

Бу борада, Вазирлар маҳкамаси қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, марказлар маданият бошқармалари ва бўлимлари томонидан тайинланадиган директор томонидан бошқарилади.

Марказларда 33 йўналишда тўгараклар, 9 та студия, 6 та курс, 8 та қизиқувчилар клублари, 7 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади.

Марказлар фаолияти самарадорлиги баҳоланиб борилади ҳамда аниқ баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида онлайн электрон таъминот базаси ишлаб чиқилади. Мазкур тизим 2020 йил 1 январдан татбиқ этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар маҳкамаси Маданият марказлари

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг