Ҳаммаси Путиннинг иши – Байден

Олам

image

Тобора таранглашиб бораётган Россия-Украина чегарасидаги вазият ортидан АҚШ Президенти Жозеф Байден ўз фикрларини билдирди. У ҳозир ҳолат мутлақо ноаниқлигини тан олиб Россия Укаринага ҳужумни бошлайдиган бўлса АҚШ ва Ғарб барча заруруий чораларни кўриб қўйгани ҳақида маълум қилган.

АҚШ Президенти Байденга кўра, Россия-Украина борасидаги вазият фақат бир шахс, Валадимир Путиннинг сиёсий иродасига боғлиқ тарзда жиддийлашиб бормоқда. У Россия раҳбарига қарши жиддий санкциялар қўллашни таклиф қилган. 

Байден Путиннинг ноаниқ ҳаракатлари АҚШ ва бошқа Ғарб раҳбарларини чалкаштириб юборган жумбоқ бўлиб қолаётганини айтган.

“Бу ҳаммаси Путиннинг иши. Менимча унинг одамлари ҳам у нима қилаётагни ҳақида билмай турибди”, деган Оқ уй раҳбари.

АҚШ Президенти НАТОга ёрдам сифатида яқинда Қўшма Штатлар ҳарбийлари Европага юборилиши ҳақида ҳам тўхталган. 

“Мен яқин кунларда махсус ҳарбий кучларни юбориш ҳақида эълон қиламан. Уларнинг етиб бориши бироз вақт олгани боис ҳозир юбориш тўғри қарор бўлади”, дея қўшимча қилган Байден. 

Президент Байденга кўра Путин Украинага ҳужум қилишга тайёрланмоқда.

“Унинг Беларусь ҳудудидаги Украина билан чегарадош нуқталарда ҳарбий аслаҳа ва аскарлар тўплаётгани ниманидур режа қилаётанидан дарак беради. Ўзининг жамоаси ва ҳамма айтаётаган нарса аниқ содир бўлади, бу бизга унинг тарихдаги ҳартакатларидан ҳам маълум”, деган АҚШ раҳбари.

АҚШ ҳарбий ёрдам сифатида Украинага 300 та Жевелин танкки қарши ўт очар техникалари ва 79 тонна ҳарбий қурол-яроқларни етказиб берган.

Бундан бироз аввал, Оқ уй Россиянинг ҳужуми аниқ эканлигини маълум қилиб, АҚШ ва НАТО ҳарбийларни юқори даражадаги шайликда ушлаб турганини билдирганди. 

Бундан ташқари, Европа, ҳусусан, Британия Бош вазири Борис Жонсон Кремлга қарши Евроиттифоқ янги санкциялар пакетини тайёрлаб қўйгани ҳақида ҳам хабар берган эди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Биден Путинга “тушида ҳам кўрмаган” санкцияларни ваъда қилган эди. 

Вашингтоннинг таҳдидларига жавобан Кремль Матбуот котиби Дмиртий Песков АҚШни сиёсий жиҳатдан бузғунчи фикр тарқатиш ва у жорий қилмоқчи бўлган санкцияларни маъносиз дея атаган.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

532

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг