“Ҳаммани оёққа тургизишинг керак”. Президент Вафоевга эътироз билдирди

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди. Унда Президент йирик инвестицион лойиҳалар билан танишаётган вақтда Инвестиция ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоевга эътироз билдирди.

25 январь куни дастлаб, Шавкат Мирзиёевга оқартирилган туника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаси ҳақида маълумот берилган. Лойиҳа қиймати – 280 миллион евро. Тақдимот жараёнида Президент Шуҳрат Вафоевни тўхтатиб, лойиҳанинг амалга оширилиш муддатига эътироз билдирди ва уни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. 

“Бошлаш лойиҳанг нотўғри. Жуда чўзиб юборгансан. Лойиҳа амалга оширилишини бошлаш учун 1 июнь жуда кеч. Ўтириб олиб, бир ҳафтада ҳаммани оёққа тургизишинг керак. Мартнинг охиригича бошланглар. Қўлларингда одамларинг бор. Бу – тайёр лойиҳа. Буни чўзиб нима қиласан? Ҳеч ҳам қийин жойи йўқ”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

724

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг