“Ҳамма, Ўзбекистонга, албатта, бориб кўриши керак”. Қодиров Мирзиёевга раҳмат айтди (видео)
Жамият
−
11 Сентябрь 2021
28015Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсатини юқори баҳолаб, миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, у Ўзбекистонга келишни, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент каби шаҳарларда бўлишни истайди.
“Бухорога, албатта, боришни хоҳлайман. Тошкент, Самарқанд, Бухоро жуда гўзал. Шунчаки гўзаллик. Бу бизнинг тарих”, дейди у Instagram саҳифасида амалга оширган жонли эфирда.
Бундан ташқари, Рамзан Қодиров Ўзбекистонга олдин кириш қийин бўлганини таъкидлаган.
“Ўзбекистон Президентига амалга оширган ишлари учун раҳмат айтаман. Аввалари Ўзбекистонга кириб бўлмас эди. Ҳозир эса туристик ҳудудлар очиляпти. У ерда гўзал жойлаб бор. Ҳамма, Ўзбекистонга албатта, бориб кўриши керак”, дейди Чеченистон раҳбари.
LiveБарчаси