Сиёсатшунос тоталитар ва авторитар давлатлардаги фарқни тушунтирди
Бу қизиқ
−
05 Февраль 2022
11346Ҳар бир давлатнинг ўзига хос мафкураси бўлади. Лекин тоталитар ва авторитар давлатлардаги мафкура ўртасида фарқ бор. Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида мафкуралар ўртасида қандай фарқ бўлишини айтиб ўтди.
“Тоталитар мамлакатларда давлат мафкураси сифатида ягона мафкура ўрнатилади. Яъни битта мафкура бўлади, бошқа мафкурага йўл бермайди. Ҳатто, жиноий жавобгарлик бор. Бугунги кунда бундай ягона давлат Шимолий Корея. Шимолий Кореядан бошқа тоталитар давлат йўқ. Бор бўлса ҳам бошқалари у даражада эмас. Шимолий Кореяда “Чучхе” деган мафкура бор. “Чучхе” бу ҳам дин, ҳам мафкура, ҳам сиёсат, ҳам тарих ҳисобланади. Агар у ерга борсангиз математика фанига ҳам ўша “Чучхе” сингдирилган. Энг кучли математик Ким Чен Инларнинг каттаси. Яъни миллатнинг отаси энг зўр математик, энг зўр жангчи, энг зўр иқтисодчи ҳаммаси ўша. Ҳатто, у Худо даражасига кўтарилган”, дейди Ҳамид Содиқ.
Сиёсатшунос сўзида давом этаркан, авторитар давлатлар кундалик мафкура бўлишини ва авторитар мамлакатларда янги фикр бўлмаслигини таъкидлади.
“Авторитар режимда кундалик мафкура бўлади. Масалан бир кун коррупцияга қарши курашиш куни. Иккинчи кун аҳолига ёрдам бериш куни. Шундай турли хил мафкуралар айланаверади. Авторитар давлатларда соф янги фикрни топа олмайсиз. Бу асосий фарқи. Тоталитар давлатлар дунёга ўзини очиқ намойиш этади. Лекин авторитар мамлакатларда фасад демократик бўлади. Яъни авторитар режимда демократиянинг барча институтлари мавжуд бўлиб, улар моҳиятдан узилган бўлади. Ишламайди! Фақат кўриниш демократик. Узоқдан қарасангиз эътироз билдира олмайсиз. Давлатнинг ичида яшаб туриб ҳам муаммо нимада эканлигини тушунмайсиз. Ҳамма нарса бор, нега ривожланмаяпмиз? Буни тушунтириш учун ҳақиқий ҳаётдан узилмаслик керак, сиёсий билимлар зарур”, дейди сиёсий мутахассис.
Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси