ҲАМАС рози бўлган таклифни Исроил рад этди – BBC
Олам
−
20 Август 2025 3638 2 дақиқа
Исроил гаровдагиларнинг яримини озод қилиш шарти орқали ҲАМАС билан сулҳ тузишга рози эмас. Исроил томони гаровдагиларнинг барчаси озод қилинишини талаб этяпти. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Давид Менсер BBC’га берган баёнотида сўз очди.
Қайд этилишича, мазкур таклиф воситачилар – Қатар ва Миср томонидан илгари сурилган бўлиб, қатарлик дипломатлар уни АҚШнинг таклифи билан деярли бир хил деб атаган. АҚШ Президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф жорий йилнинг июнь ойида 60 кунлик сулҳ таклиф қилган, унга кўра, сулҳнинг биринчи ва еттинчи куни 10 нафар тирик гаровдагилар озод этилиши ва 18 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадлари топширилиши керак эди. Бунинг эвазига Исроил 125 нафар умрбод қамоққа ҳукм қилинган фаластинликни, Ғазо секторида ушлаб турилган 1111 кишини озод қилиши ва 180 нафар фаластинликнинг жасадини қайтариши лозим эди. Ўшанда Исроил рози бўлган, аммо ҲАМАС бу таклифни рад этганди, чунки у доимий сулҳга кафолат бермасди.
Янги таклифни Исроил очиқчасига рад этмаган, бироқ Менсер “қисман келишувлар” энди ҳукуматни қизиқтирмаслигини таъкидлаган.
“Энди ҳаммаси ўзгарди. Бош вазир Ғазо келажаги бўйича режани тақдим этди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС ушбу таклифни қабул қилгани хабар қилинганди. Фаластин манбаларига кўра, улар 10 нафар тирик гаровдагиларни озод қилиш ва 18 нафарининг жасадини топширишга рози. Исроил эса қолган 50 нафар гаровдагилардан атиги 20 нафари тирик бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Таклифга мувофиқ, 60 кунлик сулҳ давомида томонлар доимий ўт очишни тўхтатиш ва қолган гаровдагиларни озод этиш бўйича келишувга эришишлари керак эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025