ҲАМАС Исроилни тан олса, партияга айланиши мумкин – Аббос 

Олам

image

ҲАМАС бир қатор шартлар бажарилган тақдирда сиёсий партияга айланиши мумкин. Бу ҳақда Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос “Corriere della Sera” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“ҲАМАС ҳали ҳам сиёсий партияга айланиш имкониятига эга, агар у Фаластинни озод қилиш ташкилоти (ФОТ)нинг тамойилларини қабул қилса – яъни Исроилни тан олса, халқаро мажбуриятларига ҳурмат билан ёндашса ва икки давлат тузиш ҳақидаги қарорни қўллаб-қувватласа”, деди Аббос.


Парламент ва президент сайловларига тўхталар экан, Аббос улар ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан сўнг бир йил ичида ташкил этилиши мумкинлигини айтди. Унга кўра, вақтинчалик конституцияни тайёрлашга оид янгиликлар яқин ойларда эълон қилинади. 

“Биз сайловлар ва партиялар тўғрисидаги икки қонун устидан ишлаяпмиз”, деди у.

Маълумот учун, 7 ноябрь куни Аббос Италияга ташриф буюриб, Рим Папаси Лев XIV билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва ХАМАС вакиллари Ғазо секторидаги гаровдаги шахсларни озод қилиш ҳамда Исроил қўшинларини келишилган позицияларга чиқаришни назарда тутувчи келишувнинг биринчи босқичи бўйича келишувга эришганини маълум қилган эди.

10 октябрь куни тунги пайтда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг девони ҳукумат барча гаровдаги шахсларни озод этиш бўйича битимни маъқуллаганини хабар қилди. Оташкесим ҳақидаги келишув шу куни кучга кирди.

19 октябрь куни Исроил армияси Рафаҳ шаҳри атрофидаги ҳодиса ҳақида хабар бериб, ҲАМАС оташкесим режимини бузганини маълум қилди. Нетаньяҳу бу ҳодисада ҲАМАСни айблаб, ҳарбийларга “чора кўриш”ни буюрди. Шунинг ортидан Исроил армияси бутун анклав бўйлаб бир қатор ҳужумлар уюштирди. Кейинроқ маълум қилинишича, Рафаҳдаги тўқнашув оқибатида икки ҳарбий ҳалок бўлган, яна бири оғир жароҳат олган. ҲАМАС эса мазкур ҳодисага ўзининг алоқадорлигини рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг