Ҳалаковнинг проф боксдаги жанги тафсилотлари аниқ бўлди

Спорт

image
Бокс бўйича ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Абдумалик Ҳалаковнинг проф боксдаги навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди. Бу ҳақда Ҳалаков ўзинг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 май куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида профессионал бокс турнири ўтказилади.

Ушбу бокс оқшомида Абдумалик Халоков ҳиндистонлик Аниш Кумарга қарши рингга кўтарилади.

Ушбу жанг Абдумалик Ҳалаков учун проф боксдаги учинчи жанг бўлади. У аввалги иккала жангида ҳам рақибларини мағлубиятга учратган. Ҳинд боксчиси эса профессионал бокдаги фаолиятида 5 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 1 та дуранг натижа қайд этган. Ғалабаларининг барчасида рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган.

Маълумот учун, турнирнинг марказий жанги супер енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев иштирокида кечади.

Мақола муаллифи

Теглар

“Ҳумо Арена” Абдумалик Ҳалаков Аниш Кумар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг