Ҳакамни “қулоқ”ликда айблаган Жозе Моуриньо жазога тортилди
Спорт
−
23 Февраль 2022
2802“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо икки ўйинга дисквалификация қилинди. Бунга португалиялик мутахассиснинг А Серия 26-тури доирасида“бўрилар”нинг ”Верона”га қарши 2-2 ҳисобида якунланган ўйинида, бош ҳакам Лука Паиреттога оғзаки тажовуз қилгани учун қизил карточка олгани сабаб бўлди.
Португалиялик мураббий Моуриньо “Рома”нинг “Верона”га ўйини вақтида учрашув бош ҳаками Лука Паиреттони “Ювентус” томонидан юборилганликда айблаган.
“Улар сизни атайлаб юборишди, “Ювентус” юборди...”, деган “Рома” устози Паиреттога қарата.
Эътиборли жиҳати шундаки, А Серияда 92 ўйинда ҳакамлик қилган ва ўтган йилнинг сентябрь ойида халқаро ҳакамликка кўтарилган Паиреттонинг “Ювентус”да саккиз йил ишлаган акаси бор. Бу Жозе деганлари бир нарсани билмаса, гапирмайди. Моуриниьо гапиришидан олдин фактларга қараб, ундан кейин соғлом ақл билан гапирган.
Жорий мавсумда А Серияга қайтган Моуриньо “Рома”ни бошқариш давомида бир қанча тартиб-интизом муаммоларига дуч келмоқда. Жозе Моуриниьо мавсум бошида, “Наполи”га қарши ўйинда икки марта сариқ карточка олгани учун майдондан четлатилган эди.
Бундан ташқари, у мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида “Рома” "Реал Бетис"га мағлуб бўлган ўйинда, учрашув бошланмасдан олдин, майдонда ҳакам билан тўқнаш келишга урингани учун ўйинга старт берилмасидан ўзининг “марш”ини қабул қилиб олганди.
“Верона”га қарши ўйиндан кейинги тақиқ туфайли, Моурино “Рома”нинг “Специя” ва “Аталанта”га қарши ўйинларни ўтказиб юборадиган бўлди. Шунингдек, 20 минг евро жарима ҳам тўлайдиган бўлди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь