Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасаяди
Бу қизиқ
−
06 Сентябрь 2021
89436-7 сентябрь кунлари Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ҳарорати 34-39° атрофида бўлган илиқ ва қуруқ об-ҳаво қувонтиради.
8 сентябрда республика шимолига антитциклон кириб келиши бошланади, антитциклон Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади. 9-10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади.
Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 сентябрь, чоршанба куни республика ҳудудининг кўп қисмида ҳарорат 32-37° бўлган илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий вилоятларда ҳарорат 25-30° гача пасаяди.
9-10 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашади. Жума кунига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари ва эрта тогда 12-17° гача, кундуз кунлари 23-28° гача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4° га пастдир.
8-10 сентябрда ҳаво массасининг ўзгариши Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши билан кузатилади.
6-7 сентябрда республиканинг шимолий ва чўл ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь