Ҳафта охирида Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади
Бу қизиқ
−
30 Ноябрь 2020 19209 1 дақиқа
1-3 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудидан илиқ ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Кўпчилик вилоятларда ҳаво булутли бўлиши, республиканинг айрим ҳудудларида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Сурхондарё вилоятларидан ташқари) ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати кечалари 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 2 декабрда баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлиши кутилмоқда. Республиканинг жанубида шу кунларда ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқ бўлади.
Жума куни совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудларига кириб келади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь