Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 30 март-1 апрель куни Ўзбекистонда юз бериши кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 31 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 1 апрелда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 31 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 1 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 мартда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 31 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 1 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 31 мартда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ; 1 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 31 март-1 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 31 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 1 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, 31 март-1 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 30 мартда 0-5 даража илиқ бўлади, 31 март-1 апрелда 7-12 даража илиққача кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг