Ҳафта охирида кутилаётган об-ҳаво маълумоти очиқланди
Бу қизиқ
−
10 Ноябрь 2022
15579Гидрометеорология хизмати маркази жорий ҳафтанинг дам олиш кунлари ўтиши ва янги ҳафтанинг душанбаси қандай об-ҳаво билан бошланишини очиқлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 13-14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 12 ноябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, 13 ноябрда 0-5° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 14 ноябрда кечаси ва кундузи 7-12° илиқ, 15 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 12 ноябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, 13 ноябрда 0-5° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 14 ноябрда кечаси ва кундузи 7-12° илиқ, 15 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 12-13 ноябрда 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 9-14° илиқ, 14-15 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 12-13 ноябрда 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 9-14° илиқ, 14 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 9-14° илиқ, 15 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 12 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 13 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 11-16° илиқ, 14-15 ноябрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 14 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 12 ноябрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-21° илиқ, 13 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 9-14° илиқ, 14-15 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 12-13 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 14-15 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-13 ноябрда 2-7°совуқ, 14-15 ноябрда 3°совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
LiveБарчаси