Ҳафта охирида қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди
Бу қизиқ
−
21 Март
27543Ўзгидромет 23-25 март кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 24 мартда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23 мартда кечаси 0-5 даража, кундузи 13-18 даража, 24 мартда кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража, 25 мартда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23 мартда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража; 24-25 мартда кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 24 мартда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23 мартда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража, 24 мартда кечаси 5-10 даража, кундузи 14-19 даража, 25 мартда кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 24 мартда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23 мартда кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, 24-25 мартда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 24 мартда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 23-24 мартда 17-22 даража, 25 мартда 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 23-24 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 25 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 23 мартда 5-10 даража, 24 мартда 3-8 даража, 25 мартда 7-12 даража бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь