Ҳафта охирида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 12-14 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

 Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 13-14 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 16-21 даража; 13 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража; 14 октябрда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади. 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 13-14 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-13 октябрда 10-15 даража, 14 октябрда 5-10 даража, кундузи 12 октябрда 20-25 даража; 13-14 октябрда 15-20 даража бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 13-14 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража; 13 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража; 14 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 октябрда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 октябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража; 13 октябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 22-27 даража; 14 октябрда кечаси 11-16 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 12-13 октябрда 20-25 даража, 14 октябрда 15-20 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 12-13 октябрда 10-15 даража, 14 октябрда 8-13 даража бўлади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг