Ҳафта охирида ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
27 Май 2022
11428Гидрометеорология хизмати маркази жорий ҳафта охирида Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳавони маълум қилди. Унга кўра, бугун, 27 май куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 23-28° атрофида бўлади.
Эртага, 28 май куни фақат Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида эса кечаси ва кун давомида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг барча ҳудудлари совуқ антисиклон таъсири остида бўлади, бунинг ҳисобига ҳарорат фони иқлим меъёридан 6-9° га паст бўлади ва 21-26° дан юқори бўлмайди.
Якшанба, 29 май куни ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши бироз эҳтимоли бор. Кечаси ҳаво ҳарорати 10-15° гача пасаяди, кундузи эса 23-28° гача бироз кўтарилади.
27-29 майда республика бўйича баъзи шимолда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 27-29 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 27-28 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Гидрометеорология хизмати маркази аҳолини ушбу ҳудудларда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
LiveБарчаси