Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
09 Апрель 2021
13001Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта охирида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 7-12° илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21-26° илиқгача исийди. Ушбу ҳарорат шу кунларнинг кўп йиллик қийматларидан 2-3° га юқори бўлади.
Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида якшанба куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-12° илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17-22° илиқдан юқори ва меъёрдан 2-3° паст бўлади.
Шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь