Ҳафта давомида Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати меъёридан юқорироқ бўлади

Local

image

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон аҳолиси минтақага Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим таъсирини ҳис қилди. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳарорат иқлимий меъёрлардан 4-7 даражага паст бўлди.

Бугун, 12 октябрь куни совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилсада, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди. 
Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.

Ҳарорат  кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир.


Tags

Rate Count

859

Rating

3

Rate this article

Share with your friends