Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича август ойининг охириги ўн кунлиги учун меъёрий қийматларга яқин бўлган қулай ҳарорат билан асосан очиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал (Россия) ҳудудидан салқин ҳаво массаси кириб келди. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 25-30 даражагача пасайди.

Янги ҳафта давомида кечалари ҳарорат 12-17 даражадан юқори бўлмайди, ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунлари ҳарорат 27-30 даража атрофида бўлади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 31-34 даражагача бироз кўтарилади.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

749

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг