Кунлар қачон исиб кетади? Синоптиклар ҳафталик об-ҳавони маълум қилди

Бу қизиқ

image

Гидрометеорологи хизмати маркази ҳафта давомида Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 13 апрелда ҳам кечагидек деярли бутун Ўзбекистон ҳудуди нисбатан илиқ, аммо жуда нам ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир фақат эрталаб ёғиб ўтди, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Эртага, 14 апрелда ҳам Ўзбекистон ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Қорқалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

15 апрелда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйлаб баъзи жойларда шу кунларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин, кундузги ҳарорат 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

13-14 апрелда республиканинг тоғолди туманларида сел келиши хавфи бор.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида нам ҳаво оқими республика ҳудудини бутунлай тарк этади. Мамлакатда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, ва кундузи 19-24 даражагача етади, бу апрель ойи ўртаси учун хос бўлган ҳароратдир.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

776

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг