Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафта Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ, кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 31 август куни кечаси ва тонгда айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, эртага, 29 август куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ, кам булутли ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 29-32 даражагача кўтарилади. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нам ҳаво массаси тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

30 августда республика бўйича баъзи жойларда, 31 августда кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 

31 август санасида кундузи ва 1 сентябрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража атрофида бўлади. 29 августда шимолда, 30-31 август кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 28 ва 29 август кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. 30 августда ҳамда 31 август кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 28 августда 24-26 даража, 29-31 август ва 1 сентябрда 25-30 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг