Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафта Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади ҳамда ҳафта охирига келиб Волга бўйларидан салқин ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, 21-25 август кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат бугун, 21 август куни кундузи республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ва 22-24 август кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 18-23 даража илиқ, кундузи 21 августда 34-39 даража, 22-23 августда 32-37 даража, 24-25 августда эса 34-39 даража иссиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 август куни Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 30-35 даражагача пасаяди.

21 августда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Шу жумладан, пойтахт Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Кундузги ҳарорат 25 августда 37-39 даража, 22-25 августда эса 34-37 даража иссиқ бўлади. Ҳарорат кечалари 19-22 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг