Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
17 Июль 2023
15192Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратни нисбатан ўзгариб туриши кутилмайди. Ҳафтанинг боши бироз иссиқ, кундуз кунлари 35-40 даража атрофида, жанубдаги баъзи жойларда 42-44 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳафта ўртасидан ҳарорат 33-38 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда. Республика жанубида ҳам ҳарорат 2-3 даражага пасаяди.
Ушбу ҳафта давомида мамлакат ҳудудининг катта қисми бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Респубикаси ва Хоразм вилоятида бугун, 17 июлда ва 18 июлга ўтар кечаси, шунингдек 19-21 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17-18 июль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларида, 19-20 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахт Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 19-20 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат асосан кундуз кунлари 37-40 даража, сўнгра иш ҳафтасининг охиригача 36-38 даража иссиқ бўлади.