Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
12:16 1142 1 дақиқа
Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, ҳаво ҳарорати сентябрь ойи ўртасига хос бўлган иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, жанубда 35-37 даражагача бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида жорий йилнинг 16 сентябрь куни бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шунингдек, Тошкентда 14-17 сентябрь кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 15-18 даража, кундуз кунлари 30-33 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Live
БарчасиИсроил дрони Ғазода автомобилга зарба берди
13 сентябр