Ҳафта бошида ёмғир ёғиб, қорга айланади

Бу қизиқ

image
Ўзгидромет тезкор ахборот билан чиқди north_east

Ўзгидромет тезкор ахборот билан чиқди

Ўзгидромет 24-26 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 февралда баъзи жойларда қор ёғади, 26 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-25 февралда 3-8 даража совуқ, 26 февралда 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қор) бўлади, 25-26 февралда вақти-вақти билан қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 25 февралда кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 26 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 24-25 февралда 3-8 даража совуқ, 26 февралда 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 25 февралда ёмғир ёғади, кечқурун айрим жойларда қорга айланади, 26 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 25 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 26 февралда кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 25 февралда ёмғир ёғади, кечга томон айрим жойларда қорга айланади, 26 февралда баъзи жойларда қор ёғади, 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлиши мумкин . Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 25 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 26 февралда кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 26 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартирб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда 15-20 м/с гача кучайиши, 26 февралда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 25 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 26 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 25-26 февралда вақти-вақти билан қор ёғади. 24-26 февралда ёғингарчилик айрим жойларда кучли бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 25 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 26 февралда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 2025 йил февраль ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг