Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
14:30 5646 3 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10-11 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 9-10 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 11 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 февралда ёғингарчилик кутилмайди.
9-11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-11 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, 9 февралда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 9 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 10-11 февралда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида 8 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 9-10 февралда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 11 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 февралда ёғингарчилик кутилмайди.
9-11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-10 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, 9 февралда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 9 февралда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 10-11 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 февралда ёғингарчилик кутилмайди.
9-11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-11 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, 9 февралда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 февралда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 9 февралда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 10 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 11 февралда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8-9 февралда ёғингарчилик кутилмайди.
10-11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 9 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 10-11 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 9-10 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ; 9 февралда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ; 10 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ; 11 февралда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль