Ҳабибнинг жияни дўстлари билан собиқ UFC чемпионини дўппослади (видео)

Спорт

−

image

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ва унинг дўстлари Абу-Дабида собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвилини дўппослади. Бу ҳақда грузиялик жангчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

“Меҳмонхона фойесида RAF учун интервью бераётган эдим. Шу пайт Усмон ва унинг дўстлари орқамдан келиб, мен ва ёш дўстимни калтаклай бошлашди. Хавфсизлик хизмати аралашди. Улар бизни йиқитганидан кейин ҳам тепишда давом этишди”, деб ёзди Двалишвили.

Маълумотларга кўра, кейинчалик жанжалнинг барча иштирокчилари Абу-Дабида ҳибсга олинган.

Маълумот учун, 2025 йил январь ойида Двалишвили Усмон Нурмагомедовнинг укаси Умар Нурмагомедов билан жанг қилиб, ғалаба қозонган ва чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди. Ҳозирда ушбу камар россиялик Пётр Янга тегишли. Двалишвили сўнгги икки жангини айнан унга қарши ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг