Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг вориси ким эканлиги айтилди
Спорт
−
23 Июль 2019
9434Аралаш қоидалар жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси ва устози Абдулманоп Нурмуҳамедов спортда ўғлининнг ўрнини ким эгаллаши мумкинлигини айтди.
“Рашид Вагапов ва Усмон Нурмуҳамедов — ўз ёш тоифасида энг яхшилардан бири ҳисобланади. Улар албатта Ҳабиб ва Рустам Ҳабилов ўрнини эгаллай олади (ҳар икки спортчи ҳам UFC’да иштирок этади). Булар бизнинг келажагимиз”, дея таъкидлаган Ҳабибнинг отаси.
Усман Нурмуҳамедов Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг амакиваччаси ҳисобланади. 21 ёшли жангчи Баҳрайннинг Brave компанияси томонидан ташкиллаштириладиган жангларда иштирок этади.
Унинг ҳисобида шу кунгача 5 та жангда 5 та ғалаба бор. Рашид Вагапов эса самбо бўйича Россия чемпиони бўлиб, у профессионал ММА жангчиси сифатида 2 та ғалаба қозонган.
13 июль куни Ҳабибнинг яна бир амакиваччаси Умар Нурмуҳамедов профессионал фаолиятидаги рекорд ўрнатиб, кетма-кет 10-ғалабасига эришди. 23 ёшли россиялик спортчининг Gorilla Fighting Championship турниридаги чиқиши ESPN нашри журналисти Брета Окамотони ҳайратда қолдирди. Журналист Умар Нурмуҳамедовни тез орада UFC’ аренасида ҳам кўрса ҳеч ҳам ажабланмаслигини айтиб ўтди.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов айни вақтда UFC’нинг енгил вазн тоифасида чемпиони ҳисобланади. Ҳабиб 7 сентябрь куни америкалик Дастин Порьега қарши жанг ўтказиши ва жангда камарини ҳимоя қилиши керак бўлади.