Ҳабиб лигасини сотмайди

Спорт

image

Ultimate Fighting Championship (UFC) собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов Eagle FC (EFC) MMA лигасини сотиш ниятида эмас. Бу ҳақда жорий йилнинг 23 март куни EFC президенти Шамил Завуров ТАССга берган интервьюсида маълум қилди.

“Бизга яхшигина маблағга эга жиддий шерик керак. Лига ёпилмаган, нима қилишни ўйлаб кўрамиз. Агар у ёпилган бўлса, буни эълон қилган бўлардик. Лигани сотмаймиз” дейди Завуров. 

Нурмуҳаммедов Eagle FC (EFC)ни 2020 йилда сотиб олган. Ўша йили у Ultimate Fighting Championship (UFC)даги фаолиятини якунлаганди. UFC'даги охирги жангини Ҳабиб 2020 йилнинг 24 октябрь кунида Абу-Дабида америкалик Жастин Гетжига қарши ўтказиб, иккинчи раундда рақибини бўғиш услуби билан мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC MMA Ҳабиб Нурмуҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг