Ҳабиб Англиянинг ғалабасига муносабат билдирди
Спорт
−
08 Июль 2021
5371
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов Англия терма жамоасининг Евро-2020 финалига чиққани ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида муносабат билдирди.
“Менинг аввалги постимни унутмадингиз, деб умид қиламан. Англия — ер юзида тенги йўқ жамоа. Бунинг барчаси мамлакатда футболнинг ривожланаётгани учун, коррупциянинг эмас”, деб ёзган собиқ чемпион.
Маълумот ўрнида, Англия Европа чемпионатининг ярим финалида Дания терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор финалга йўл олди. “Туманли Альбион” вакиллари мусобақа ғолиблиги учун Италияга қарши майдонга чиқади.