“Ҳа, отам нима бўляпти?” Қўқонлик табибнинг даъволари рад этилди
Жамият
−
03 Февраль 22531 2 дақиқа
Аввалроқ, Фарғона вилоятида халқ табобати билан шуғулланувчи Иқбол Солиев вилоят судининг қарори билан 10 суткага қамалган эди. 30 декабрь куни у ўзининг Instagram саҳифаси орқали озодликка чиққанини маълум қилган ва ижтимоий тармоқларда табобат соҳасида фаолият олиб бориш учун расмий рухсати йўқлиги ҳақида хабарларни қатъиян рад этганди. Бунга илова сифатида саҳифасига жойлаган видеода бир қанча сертификат ва дипломларни кўрсатган.
Унинг даъволарига нисбатан Фарғона вилояти судьялари ўз муносабатини билдирди. Маълум қилинишича, Солиев ижтимоий тармоқларда халқ табобати билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ табобати ассоциациясидан гувоҳнома олганини таъкидлаган бўлса-да, қонунчиликка кўра мазкур гувоҳнома халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.
Маълум қилинишича, 1996 йил 29 августдаги “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасида – тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Ушбу низомнинг 12-бандида – халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш билан одам анатомияси, физиологияси, фармакология, лаборотория ва инструментал диагностика, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни амалий кўникмалари бўйича махсус ўқув курсини тугатган шахслар шуғулланиши мумкинлиги кўрсатилган.
2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни 1-иловасининг 25-банди – тиббий фаолиятни амалга ошириш лицензия асосида амалга оширилиши, лицензиялаш бўйича ваколатли орган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобланиши кўрсатилган.
Қолаверса, бошқа бир қатор ҳужжатларда ҳам расмий фаолият кўрсатиш бўйича талаблар кўрсатиб ўтилган.
Фарғона вилояти судига кура, Иқбол Солиевда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш лицензияси мавжуд эмас. Халқ табобати усулида тиббий хизмат кўрсатиш учун лицензия талаб қилиниши, Солиевнинг Халқ табобати ташкилоти аъзоси экани ҳақидаги гувоҳномаси лицензия ҳисобланмаслиги, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси мазкур фаолият бўйича лицензия беришга ваколатли орган эмаслиги сабабли, ушбу гувоҳнома Солиевга халқ табобати усулида тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль