Ҳафта охирида доллар, евро ва рубль курси кўтарилди
Жамият
−
26 Март 2021
2970Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, жорий йилнинг 27 мартидан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 510 сўмни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 19 сўм 66 тийинга кимматлашди.
1 евро курси 12 394 сўм 44 тийинга баҳоланиб, 4 сўм 30 тийинга кимматлашди.
Рубль курси кечагига нисбатан 52 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 138 сўм 53 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси