Зўравон эр хотинини бир ярим йил ҳожатхонага қамаб қўйди

Олам

image

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ҳиндистоннинг Панипат шаҳрида яшовчи 35 ёшли аёл уй қамоғидан қутқарилди. Аёлнинг эри уни бир ярим йил олдин ҳожатхонага қамаб қўйган. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда. 

Ҳодиса маҳаллий аҳолининг аёлни ҳимоя қилиш мақсадида туман полициясига мурожаатидан сўнг маълум бўлган. Воқеа жойига келган полиция уч фарзанднинг онаси бўлган аёлни 0,8 квадрат метр майдонга эга ҳожатхонада ерда ётганининг гувоҳи бўлган.

Хабарларга кўра, унга охирги 18 ой ичида овқат ва сув берилмаган. Аёл шу қадар заифлигидан қутқарилганидан сўнг ўзи юролмаган.

Жабрланувчининг эри аёлни руҳий касал бўлганини, аммо буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаслигини айтган. 

Полиция ходимлари зўравон эрни ҳибсга олишган.  Жабрланувчи эса аввал шифохонага юборилган, сўнг қариндошининг қарамоғига ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жабрланувчи панипат эр хотин

Баҳолаганлар

3128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг