Зубайранинг UFC 284'даги рақиби ўзгарди

Спорт

image

Россиялик UFC жангчиси Зубайра Тухуговнинг UFC 284 турниридаги рақиби ўзгарди. Бу ҳақда “Sports.ru” сайти хабар берди.

11 февраль куни бўлиб ўтадиган турнирда Тухуговга Хоэль Альварес рақиблик қилиши керак эди, аммо испаниялик жангчи машғулотларда жароҳат олгани боис Зубайрага қарши октагонга чиқа олмаслигини маълум қилди.

Энди UFC 284 турнирида россиялик спортчига бразилиялик Элвес Бреннер рақиб бўлади. Зубайрага қарши жанг Бреннер учун UFC'даги дебют бўлади.

Маълумот учун, UFC 284 мусобақасига Австралиянинг Перт шаҳри мезбонлик қилади. Кечанинг марказий жанги Ислом Махачев ва Алекс Волкановски ўртасида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Зубайра Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг